Жаҳон | 21:55 / 07.04.2018
15313
1 дақиқада ўқилади

Германияда одамларни босиб кетган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилди 

Фото: AP

Германиянинг Мюнстер шаҳри марказидаги кўчада кафе столлари атрофида ўтирган одамларни босиб кетган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Focus нашри хабар бермоқда.  

Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 50 га яқин одам жабрланган, жумладан 3 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, жароҳатланганлардан 6 киши оғир аҳволда.   

“Полиция маълумотларига кўра, одамларга бориб урилган эркак ўлган. У ўз жонига қасд қилган”, деб ёзган нашр.

Полиция воқеага теракт сифатида қарамоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид