Жаҳон | 19:55 / 07.04.2018
16990
2 дақиқада ўқилади

Олимлар инсонлар яшаши учун Марснинг мақбул ҳудудларини намойиш қилдилар

Фото: planetary.org

Нидерландиялик олимлар Марсни уни забт этувчи одамлар яшаши учун яроқлилиги нуқтаи назаридан кўриб чиқишди. Астрогеологлар бунда Қизил сайёрани забт этувчи илк одамлар у ердаги муз ва сайёрадаги тупроқнинг юқори қатлами – риголитдан фойдаланишларини ҳисобга олишган.     

Ушбу тадқиқот натижаси видео орқали тасвирланган. Видеода қизил ва зарғалдоқ ранг билан қўниш учун яхши бўлган, бироқ ўсимликларни етиштириш учун ўта ноқулай, кўк ва тўқ кўк ранг билан эса ўсимликлар етиштириш учун қулай бўлган ҳудудлар белгиланган. Денгиз тўлқини ранги билан эса ҳам қўниш, ҳам ўсимликлар етиштириш учун мақбул ҳудудлар кўрсатилган.

“Мустамлакаларни қуриш учун баъзи мукаммал ерлар NASA томонидан қўниш ҳудудлари сифатида қўлланган”, деб таъкидлаб ўтганлар Вагенинген университети мутахассислари. Олимлар яшаш учун энг мақбул деб ҳисоблаган ҳудудлар оғир металлар билан заҳарланмаган, ўртамиёна радиацион фон ва текис ландшафт билан ажралиб туради. Бироқ айнан шу ерларда калий, темир ва кремнийни жуда кўп миқдорда топиш мумкин. 

 

Мавзуга оид