Жамият | 01:11 / 08.04.2018
5759
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри фуқароларининг муаммоларини ўрганиш бўйича сайёр қабуллар ўтказилади

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 апрелидан 2 майига қадар белгиланган график асосида пойтахтдаги барча туманларда фуқароларнинг ўз ечимини топмаган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан сайёр қабуллар ҳамда тарбияси оғир вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилади.

Мазкур тадбирларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, ҳар бир тумандаги мутасадди идора раҳбарлари, тажрибали психологлар ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Фуқароларда ўз ечимини топмаган масалалар ёки тарбияси оғир вояга етмаган шахслар билан боғлиқ муаммолар бўлса, ташкил этилаётган сайёр қабул ва учрашувларда иштирок этишлари мумкинлиги билдирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид