14:12 / 09.04.2018
15903
Реклама

Андижон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти: Барча муассасаларда  янги технологиялар билан ишга ўзгача ёндашув талқини  

Фото: KUN.UZ

Ишга ўзгача ёндашув, тинимсиз изланиш, ташаббускорлик, ўқув жараёнига инновацион лойиҳаларни олиб кириш ва бугунги кун талабида фаолият юритиш сингари жиҳатларни Андижон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши тизимидаги ўқув муассасалар мисолида кўришимиз мумкин.    

Ташкилот томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори ҳамда 2018 йил 27 мартдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 241 қарорлари  асосида барча йўналишларда замонавий услубда фаолият  ташкил этилаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Кўп йиллик тажриба ва салоҳиятга эга, Ўзбекистон Қуролли Кучлари, Мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, кенг халқ оммасини, хусусан ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, жамиятимиз учун малакали техник мутахассислар ҳамда оммавий касбдаги ходимларни етказиб беришни ўз мақсади деб билган вилоят кенгаши тасарруфидаги 36 та бошланғич ташкилотлар уставда белгиланган устувор вазифаларни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган. Туман ва шаҳарлардаги  ўқув спорт техника клубларида бўлсангиз, қайноқ жараёнга гувоҳ бўласиз. 

Вилоятда фаолият юритаётган ўқув спорт техника клублари автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун замонавий анжомлар, ўқув дастурлари билан жиҳозланди. Хусусан, сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари, видеопроекторлар, қулай ўриндиқлар, электрон ва маркерли интерактив доскалар, автоуловининг электрлаштирилган қирқимли ҳаракатланувчи стендлари, замонавий автотренажёрлар, кўргазмали паннолар тингловчиларни билимини оширишга хизмат қилаётир.

Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги муассасаларда спортнинг авто, авиа, ракета ва кемамодел, радиоспорт, картинг, мотоспорт пневматик милтиқдан ўқ отиш, триатлон, кўпкураш, ёзги биатлон турлари бўйича тўгарак ва секциялар ишлаб турибди.

Биргина Избоскан туман ЎСТК фаолияти мисолида кўрадиган бўлсак, муассасада 2018 йилнинг биринчи чораги давомида жами 221 нафар оммавий касбдаги техник мутахассислар тайёрланди. Янгиланиш ва инновацион услубда машғулот ўтиш мақсадида ЎСТКнинг ўқув моддий негизи такомиллаштирилиб, муассаса аудиториялари 2018 йилнинг биринчи чорагида 10 та компьютер жамланмаси, 5 дона проектор, интерактив ва маркерли доскалар, ўқув стол-стуллари тингловчиларнинг замонавий услубда касб ўрганишида қулайлик яратмоқда.

Худди шундай шарт-шароитлар туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган барча муассасаларда жорий қилинган.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Реклама ҳуқуқи асосида

Top