Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл қоидаси қўпол бузилиши туфайли юз берган тўқнашувда йўловчи жароҳат олди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 7 апрель куни соат 00.30ларда Грузия Республикаси фуқароси, 1991 йилда туғилган В.С. ўзининг бошқарувидаги “Ниссан” русумли автомашинасини “Олмалиқ-Тошкент” йўлининг 38-километрида ҳайдаб кетаётиб орқага қайрилаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган Ҳ.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Ласетти” автомашинаси йўловчиси, жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026