22:51 / 10.04.2018
22902

Тошкент Ислом институти талабаси Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Фото: Azon.uz

9 апрель куни Тошкент Ислом институти «Таҳфизул-Қуръон» кафедрасининг 2-босқич талабаси Адҳамжон қори Отахонов ўттиз пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёр қори Аҳматқуловга бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди. Бу ҳақда Azon.uz кафедра маъмуриятига асосланиб хабар берган.

Маълум қилинишича, Адҳамжон қори бомдод намозидан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаган. Хуфтон намозидан кейин Қуръонни тўлиқ ўқиб берган.

Бундан аввалроқ ушбу кафедра талабаси Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони каримни 58 кунда ёдлай олгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» кафедраси Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган юртимиздаги ягона олий даргоҳ бўлиб, «Новза» масжидининг имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов кафедра мудири ҳисобланади.

Top