Швеция ҳукумати Қуръонни ёқишни тақиқлаши мумкин
Швеция ҳукумати Қуръон ва бошқа муқаддас китобларни ошкора ёқишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Yeni Şafak нашрининг хабар беришича, швед ҳукумати вазиятни таҳлил қилиб, қонунга ўзгартириш киритиш керак ёки йўқлиги ҳақида якуний қарорга келади.
Мамлакат Адлия вазири Гуннар Строммернинг сўхларига кўра, Қурбон ҳайити куни масжид олдида Қуръоннинг ошкора ёқилиши сабабли Швеция террорчилар ҳужумининг «бош нишони»га айланиб қолган.
«Биз Швецияда террорчилик жиноятини амалга оширишда гумонланиб ҳибсга олинганларни кўрдик. Германияда ҳам шу контекстда Швецияга қарши террорчилик жиноятларини тайёрлаётганликда гумонланиб, ҳибсга олишлар рўй берди. Шунингдек, биз ўтган ҳафтада амалга оширилган Қуръоннинг ёқилиши ички хавфсизлигимиз учун янгидан янги таҳдидларни вужудга келтирганига амин бўлмоқдамиз», — деган Строммер.
Қайд этиб ўтиш жоизки, Швецияда шу кунларда Қуръон ёқиш акциясини амалга ошириш учун яна иккита ариза топширилган.
Ўтган ҳафтада рўй берган шундай акция мусулмон оламида катта норозиликлар келтириб чиқарган эди.
Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём пойтахт Стокҳолмда Қуръоннинг ошкора ёқилиши мамлакат имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Швецияда Қуръоннинг ёқилиши акцияси Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан ҳам қораланган.
«Швецияда Қуръонга нисбатан қабиҳ ҳужум барчамизни ғазаблантирди. Бу исломофобия билан суғорилган, негизи нафрат бўлган жиноятдир. Эркинлик бунақа бўлмайди», — деган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
«Биз халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай диний тоқатсизлик ва нафрат пропагандасини аниқ тақиқловчи халқаро ҳуқуқни кечиктирмасдан қўллаш кераклигини доимо эслатиб туришимиз керак», — деган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Ҳуссайн Иброҳим Тоҳо.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёв ҳам «Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дин-у диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди», деб Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини кескин қоралаган эди.
Мавзуга оид
22:14 / 19.11.2024
Швеция прокуратураси Болтиқ денгизи тубидан ўтган кабелларга шикаст етказилишини қўпорувчилик деб баҳолади
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024