Жаҳон | 19:50 / 10.04.2018
7859
1 дақиқада ўқилади

Трамп Сурия туфайли Лотин Америкасига сафарини бекор қилди

Kevin Lamarque/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Лотин Америкасига сафарини бекор қилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар тарқатди.

Баёнотда маълум қилинишича, Трамп Перудаги саммитга бормайди.

«Президент Қўшма Штатларда қолади, у раҳбарият билан Сурия масаласини муҳокама қилади, дунёдаги воқеаларни мониторинг қилади», — дейилган хабарда.

Трамп ўрнига АҚШ номидан саммитга вице-президент Майк Пенс боради.

Бундан аввалроқ Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чем Ин билан учрашуви май ойи охирида ёки июнь ойи бошида ўтказилишини маълум қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид