Ўзбекистон – Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2018 йилнинг 9-10 апрель кунлари Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Туркманистон ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Вепа Хаджиев томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилинди.
Суҳбатда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи дастури ва кун тартиби лойиҳалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.
Музокараларда олий даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон учрашувига ҳар икки мамлакатда ҳам пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги ва ушбу учрашув икки томонлама муносабатларда муҳим воқеа бўлиши, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариши таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024
«Аркадаг» қаторасига иккинчи йил очко йўқотмасдан Туркманистон чемпиони бўлди
14:10 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида маслаҳатлашувлар қўмитаси ташкил этилади
13:00 / 27.09.2024