Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ЕИ билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди
Арманистон парламенти ЕИ билан кенг кўламли ва кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бир овоздан ратификация қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, қарор 95 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган.
«Ҳужжат икки томонлама сиёсий, иқтисодий, савдо муносабатларини тартибга солади. Уюшган жиноятчилик ва коррупция билан курашишга қаратилган, энергетика, транспорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, деярли барча соҳалардаги ҳамкорлик умумий принциплари ва дастурларни назарда тутади», - дея тушунтириб ўтган Арманистон ТИВ раҳбари ўринбосари Карен Назарян.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек Арманистон қонунчилигининг ЕИ ҳуқуқий бандлари билан бир хилда бўлиши, турли соҳаларда парламент назорати кучайтирилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026