Жаҳон | 10:57 / 11.04.2018
7461
1 дақиқада ўқилади

Евроназорат Сурияда яқин кунлар ичидаги эҳтимолий авиазарбалар ҳақида огоҳлантирди

Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

Европа ҳаво навигацияси хавфсизлиги бўйича ташкилот (Евроназорат) Шарқий Ўрта Ер денгизи йўналиши бўйлаб парвозлар хавфи ҳақида огоҳлантириш берди, сабаби яқин уч сутка ичида Сурияга авиазарбалар берилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

«Шарқий Ўрта Ер денгизи/Никосия ҳудудига парвозлар режалаштирилишига жиддий эътибор билан қараш керак», - дея маълум қилишган Евроназоратдан.

Ташкилотдан огоҳлантиришларича, ушбу вақт оралиғида ҳаво-ер ракеталари ва қанотли ракеталар фойдаланилиши мумкин, шунингдек, радиоускуналар хато билан ишлаш эҳтимоли бор. Таъкидланишича, минтақадаги беқарор вазият АҚШ ва Россиянинг ўзаро баҳси билан боғлиқ. Бу Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий қурол қўлланилганига алоқадор ҳодиса бўйича турли позициялар келиб чиққани туфайли рўй бермоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид