Ўзбекистон | 22:30 / 11.04.2018
9763
2 дақиқада ўқилади

Китоб дўконлари кўпайтирилади, хорижий адабиёт камайтирилади. Бош вазир раислигида видеоселектор ўтказилди

Фото: UzDaily

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида Ўзбекистон президентининг 5 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар бажарилиши билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бош вазир йиғилиш чоғида республиканинг барча туманларида кутубхоналар очилиши кераклигини маълум қилди.

«Ёзувчиларимизнинг турли жанрдаги асарлари республиканинг барча нуқталарига етиб бориши керак. Матбуот ахборот агентлиги бу борадаги ишларни назоратга олиши керак. Барча вилоят ҳокимлари барча туманларда камида биттадан китоб дўконлари очиши керак. Ҳамма жойда китоб дўкони бўлиши шарт.

Шу билан бирга китоб дўконларида ўзимизнинг асарлар хорижий китоблар билан тенг миқдорда бўлиши керак. Хорижий адабиёт кўп бўлиб кетмаслиги керак», дея бош вазирнинг сўзларини келтиради «Kun.uz» мухбири.

Абдулла Арипов шунингдек, олий таълим муассасаларининг ҳар бирида китоб дўконлари очилиши шартлигини белгилаб берган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид