Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рублнинг доллар ва еврога нисбатан курси 2 йиллик кўрсаткични такрорлади
11 апрель куни эрталаб Москва биржасида евронинг рублга нисбатан курси 80 рублга етди. Бундан савдо майдончасидаги маълумотлар дарак бермоқда. Сўнгги бор Европа валютаси бу даражадан 2016 йилнинг мартида ошганди.
Долларнинг рублга нисбатан курси савдоларда 2016 йилнинг декабридан бери илк марта 64 рублдан ошди.
Россия Банки томонидан чоршанба куни ўрнатилган евронинг рублга нисбатан расмий қиймати 4,97 рублга ўсиб, 76,85 рублни ташкил этди, доллар курси 3,8 рублга ўсиб, 62,36 рублга тенг бўлди. Бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рублнинг евро ва долларга нисбатан курси минимумни такрорлаганди.