Ўзбекистон | 17:31 / 11.04.2018
7496
1 дақиқада ўқилади

ТДЮУ магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ўтказиладиган муддатлар ўзгартирилди

Тошкент давлат юридик университети

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзгартиришга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ҳар йили август ойининг 5 — 20-саналари оралиғида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, илгари ТДЮУ магистратурасига тест синовлари илгари 3–15 август саналари оралиғида ўтказиб келинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид