Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари «бешлиги» билан Сурияни муҳокама қилди
Фото: Reuters
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган беш давлат доимий вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Учрашувдан кўзланган мақсад - «ҳозирги боши берк вазият туфайли келиб чиқаётган хатар борасида жиддий ташвишни билдириш, ҳамда вазият назоратдан чиқмаслигига йўл қўймаслик лозимлигини қайд этиш».
«Биз шуни ёддан чиқармаслигимиз керакки, якунда бизнинг саъй-ҳаракатларимиз Сурия халқининг даҳшатли азоб-уқубатларини тўхтатишга қаратилган бўлиши керак», - дейилади расмий баёнот матнида.
Таъкидланишича, Гутерреш мамлакат ҳудудида кимёвий қурол қўлланилиши бўйича учта резолюция муваффақиятсизликка учрагани, шунингдек, Хавфсизлик Кенгаши бу масала бўйича ҳамон бир қарорга кела олмаётганидан афсусда эканини билдирган.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026