Мисрда 11,4 млрд долларлик активларни бошқариш учун “Миср жамғармаси” ташкил этилмоқда
Миср давлат активларини бошқариш учун рухсат берилган капитали 200 млрд Миср фунтини (11,4 млрд доллар) ташкил қилувчи суверен жамғарма ташкил қилишни тасдиқлади. Бу ҳақда “Ал-Масри ал-Яум” нашри хабар берди.
“Вазирлар маҳкамаси давлат активларини яхшироқ бошқариш учун “Миср жамғармаси” деб ном олган суверен жамғарма ташкил этишни тасдиқлади”, деб маълум қилди Мисрнинг режалаштириш вазири Холя ас-Маид.
Унинг айтишича, жамғарма тасарруфига давлат томонидан умуман ёки етарлича самарали ишлатилмайдиган активлар берилади. Бундан ташқари, жамғарма ўз фаолиятида инвестиция қилиши ва фойдаланиши мумкин бўлган 5 млрд фунт (300 млн доллар) олади.
Миср жамғармаси директорлар кенгаши томонидан бошқарилади. Бу кенгаш таркибига режалаштириш ва молия вазирлари киради. Жамғармага шўъба жамғармалар очиш, муқобил хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024