Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан наркотик моддаларга алоқадор фаолиятга лицензия бериш тартибида ўзгаришлар бўлади
2018 йил 1 июндан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан наркотик моддалар, психотроп воситалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реалиция қилиш (бериш), тақсимлаш, олиб ўтиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, наркотик моддалар, психотроп воситалар ва прекурсорларни илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, жумладан, тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек, наркотикка эга бўлган ўсимликлар етиштириш бўйича лицензия бериш тартибида қатор ўзгаришлар юз беради.
Хусусан, ариза берувчи томонидан қуйидагиларни тақдим этиш талабини бекор қилиш ҳисобидан тақдим этилувчи ҳужжатлар сони қисқартирилади:
Санитария назорати органларининг иншоотлар мослиги ёки ўрнатилган талабларга мувофиқлик бўйича хулосаси;
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бўйича Бош бошқарманинг наркотик моддалар ва психотроп воситалар ўрнатилган стандартларда ишлаб чиқарилгани бўйича талаблар ҳақидаги хулосаси;
Ўзбекистон Ветеринария давлат қўмитасининг хулосаси.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026