Қозоғистон унини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича акциз солиғи 0 фоизга туширилди
Ўзбекистонга Қозоғистон унининг импорти учун акциз солиғи жорий йилнинг 1 сентябрига қадар 15 фоиздан 0 фоизга туширилди. Бу ҳақда «Казинформ» Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Қозоғистон буғдойи ва Афғонистон уни учун тариф (импортга бож) 5 фоизгача пасайтирилди. Шу тариқа, Қозоғистон буғдойини қайта ишловчи Афғонистон тегирмончилик корхоналари учун олиб кириш божи 2,5 фоизгача пасайтирилди.
Таъкидланишича, Қозоғистондан ғалла ва унни Келес-Ғалаба участкаси орқали Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб олиб ўтишга 0,8 (-20 фоиз) миқдорида пасайтирувчи коэффициент ўрнатилди. Шунингдек, бундай миқдордаги пасайтирувчи коэффициент 400 минг тоннадан ортиқ ғалла ва 1,4 млн тоннадан кўпроқ унни олиб ўтишда ҳам қўшимча йиғимларга нисбатан (-40 фоиз) ўрнатилди. Бу кўриб чиқилаётган юкларнинг Ўзбекистон орқали транспортировкасини анча рақобатбардош қилади.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
21:41 / 09.10.2024