Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия спортига алоқадор яна бир йирик допинг можаро юз бериши мумкин
Германиялик журналист Хайо Зеппельтнинг билдиришича, россиялик спортчилар томонидан допингга қарши қоидаларнинг бузилишига алоқадор янги маълумотлар пайдо бўлади.
«Ҳали кўпчилик бир нарсани тушуниб етмади: Россия можароси ҳақида янада кўпроқ маълумот пайдо бўлади. Бу жуда катта оқибатларни келтириб чиқаради.
Россияда йиллар давомидаги допинг кўлами: тўққиз мингта ижобий допинг намуна, тахминан 4,5 минг спортчи 60та халқаро федерацияда текширувдан ўтказилмоқда. Жуда кенг миқёсда четлаштиришлар юз бериши кутиляпти», - дея ёзган Зеппельт твиттердаги саҳифасида.