19:43 / 13.04.2018
12529

Тошкентда яна мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди ва яна икки шахс жароҳатланди

Иллюстратив фото/slovo.odessa.ua

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 11 апрель куни соат 23.40ларда, Сергели тумани Қуйи толариқ кўчасида яшовчи,   “Авто Грант” МЧЖ ҳайдовчиси, 1992 й.т. К.Қ. ўзига бириктирилган “Кобальт” русумли автомашинасини Ҳ.Бойқаро кўчасида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги ариққа тушиб, дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада йўловчилари, 1985 й.т. Н.А. ва 1991 й.т. С.Ҳ. олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, шунингдек ҳайдовчи К.Қ. ва яна бир йўловчиси, 1996 й.т. Ш.Т. касалхонага ётқизилган.

Top