Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси департаментига шўъба мудирлари тайинланди
Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг шўъба мудирларини тайинлаш тўғрисидаги қарори имзоланди.
Унга кўра, Зафаржон Ўктамович Ядгаров Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланган.
Жамшид Абдусаламович Абдусаламов Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш шўъбаси мудири этиб тайинланган.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
20:46 / 07.09.2025
Соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди
18:01 / 06.09.2025