Жаҳон | 23:47 / 15.04.2018
16061
1 дақиқада ўқилади

Асад Сурияни тиклаш учун 400 миллиард доллар керак бўлишини айтди

Фото: Фото: Reuters

Сурия президенти Башар Асад россиялик депутатлар билан учрашувда ғарб коалицияси томонидан берилган авиазарбалар Сурия халқини НАТО давлатларидан қўрқмай қўйишида ёрдам берди, деб айтган. Бу ҳақда Россия давлат думаси вакили Дмитрий Саблин маълум қилди. 

“Президент Асад Сурия халқи зарбалардан кейин НАТО давлатларидан қўрқмай қўйганини айтди”, деб маълум қилган Саблин.

Саблин Асад билан учрашувдан кейин Сурия инфратузилмасини тиклашга зарур бўлган маблағ миқдори 400 млрд долларга баҳоланаётганини маълум қилган. “Президент Асад Сурия инфратузилмасини тиклаш учун 400 млрд доллар маблағ ва 10-15 йил вақт кетишини айтди”, деб қўшимча қилган Саблин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид