19:10 / 15.04.2018
14688

Дунёдаги илк сунъий йўлдошли смартфон — Thuraya X5-Touch 

Thuraya Telecommunications Company араб оператори мутлақо янги смартфон тури — сунъий йўлдошли Thuraya X5-Touch ишлаб чиқилгани ҳақида эълон қилди. Бу смартфон дунё бўйлаб кўп саёҳат қилувчи ва SIM-карталарни мунтазам ўзгартиришига тўғри келувчи ёки ёнида бир неча мобил қурилма олиб юрадиган кишилар учун ишлаб чиқилган. Янги қурилма мобил тармоқ қамрови бўлмаган ерларда алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини беради. 

Фото: Thuraya Telecommunications Company

Android-смартфон 2G, 3G ва 4G тармоқлари учун икки SIM-картага мўлжалланган. Уяли алоқа йўқлигида эса сунъий йўлдош алоқасини ёқиш таклиф этилади. Thuraya X5-Touch шунингдек бир вақтнинг ўзида икки режимда ишлай олади. 

Фото: Thuraya Telecommunications Company

Сунъий йўлдошли смартфон 5,2 дюйм Full HD дисплей билан ишлаб чиқарилади. X5-Touch қурилмаси Bluetooth, Wi-Fi, NFC-модуль, GPS/ГЛОНАСС/BeiDou сунъий йўлдош навигация тизимлари приёмниги, SOS тугмаси ва Android 7.0 Nougat операцион тизими билан таъминланади. Ҳатто суратга олишни яхши кўрадиганлар учун олд ва орқа камералар ҳам бор.

Фото: Thuraya Telecommunications Company

Смартфон мураккаб синовлар учун тайёрланган: дисплейда Corning Gorilla Glass чидамли шишаси, сув ва чанг ўтказмайдиган корпус  (IP67 стандарти), мустаҳкамлиги ва ишончлилиги бўйича MIL 810 G/F ҳарбий талабларга жавоб беради. Компания смартфоннинг яхши аккумулятор билан жиҳозлангани ҳақида маълум қилади, бироқ унинг сиғими ошкор қилинмади. Қолган тафсилотлар, жумладан смартфоннинг тақдимот санаси ва нархи ҳозирча сир тутилмоқда. 

Top