Ўзбекистон | 13:58 / 16.04.2018
3279
2 дақиқада ўқилади

Комилов ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссари Ламберто Занерни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат бошида Л.Занер Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи, хусусан маҳаллий ҳокимият вакиллари билан музокаралар, шунингдек, қирғиз, рус, тожик ва бошқа маданият марказларидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди.

Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашув давомида ЕХҲТ вакили мамлакатда барча соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон Ҳукуматининг минтақа давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

Ташриф дастурига кўра, ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, маданият марказлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказади.

Мавзуга оид