5 млрд сўмга яқин товарларни республика ҳудудига ноқонуний олиб кириш ҳолати фош этилди
Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорликда божхона тўловларини тўламасдан жуда кўп миқдордаги телевизорларни республикага ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ жиноятни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бирлашган Араб амирликларидан “People group Uz” корхонаси номига юборилган 2 та темир йўл контейнеридаги юклар божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига етиб келган.
Гарчи йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, ушбу контейнерда 1644 дона телевизорлар келтирилгани маълум қилинган бўлса-да, ҳужжатлардаги маълумотларнинг ўчирилганлиги ва бўялганлиги божхона ходимлари томонидан ушбу юкларнинг алоҳида назоратга олинишига сабабчи бўлди. Шунингдек, юк эгаларининг ўз товарларини олиш учун келмаганлиги бу борадаги шубҳаларни янада кучайтирди.
Шундан сўнг, ушбу контейнерлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда ҳар иккала контейнер ҳам бўм-бўш эканлигини аниқланди. Боз устига, солиқ ва божхона идораларидаги мавжуд ахборот базаларида ҳужжатларда кўрсатилган “People group Uz” корхонаси аслида умуман мавжуд эмаслиги ҳам аён бўлди.
Мазкур ҳодисадан сўнг Давлат божхона қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда зудлик билан тезкор-текширув тадбирлари амалга оширилди. Натижада, ушбу юклар “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига етиб келгунга қадар фуқаролар Н. Х ва А.А. томонидан олдиндан жиноий тил бириктирилган ҳолда контейнердан туширилиб, қайта сотиш мақсадида пойтахтимиздаги савдо марказларига ҳамда бир қисми фуқаро А.У.нинг хонадонига яширилганлиги фош бўлди.
Ҳозирда ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 07.07.2023
«Товар тўғрисида маълумот» ахборот тизими ва мобил иловаси ишлаб чиқилади
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023