Жаҳон | 08:22 / 17.04.2018
3207
1 дақиқада ўқилади

Танзанияда кучли ёмғирлар туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди

Фото: Tanzania Today

Танзаниядаги энг йирик шаҳар – Дар-ас-Саломда камида тўққиз киши кучли ёмғирлар туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар қилмоқда.

«Қурбонлар орасида болалар, аёллар ва эркаклар бор, ҳалок бўлганлар сони, агарда ёмғир давом этса, яна ошиши мумкин», - дея полиция бошлиғи Лазаро Мамбосаснинг сўзларини келтиради агентлик.

Таъкидланишича, одамларнинг ўлимига сув тошқинлари ва деворлар қулаши сабаб бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, кучли ёмғирлар туфайли уйлар, транспорт воситалари, инфратузилма объектлари зарар кўрди. Маҳаллий маъмурият мураккаб метеорологик ҳолат туфайли мактабларни ёпиш талаби билан чиққан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид