Elmakon дўконларида Mi Uzbekistan аксессуарлари сотуви бошланди!
Elmakon дўконлар тармоғи юқори сифатли маҳсулотлар билан савдо қилиши, ҳар бир мижозга алоҳида ёндашуви, замонавий электрон қурилмалар ва аксессуарлар соҳасидаги янгиликларга бўлган қизиқиши ва севгиси туфайли қисқа вақт ичида минглаб харидорлар кўнглидан жой олди.
Mi Uzbekistan Elmakon дўконларининг анъана ва қадриятларини юқори баҳолайди. Айнан шу туфайли Elmakon дўконларида Xiaomi.Inc компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи ваколатли ҳамкори Mi Uzbekistan ўзининг аксессуарлари сотувини бошлайди.
Шу муносабат билан Mi Uzbekistan Elmakon билан ҳамкорликда беқиёс акция ўтказилишини эълон қилади: 16 апрелдан 6 майгача Elmakon дўконларидан Xiaomi аксессуарларини харид қилсангиз, Сиз автоматик тарзда турфа совғалар ўйналадиган ўйин иштирокчисига айланасиз. Совғалар қуйидагилар:
1. Mi Pocket Speaker 2 колонкаси. Севимли мусиқаларни 7 соат давомида узлуксиз тинглаш имкониятини беради.
2. Mi travel backpack рюкзаки. Кундалик фойдаланиш учун ҳам, узоқ сафарлар учун ҳам ажойиб ҳамроҳ. 26 литрлик сиғимга эга бу рюкзак Xiaomi’нинг бошқа шу каби маҳсулотлари орасида энг каттасидир.
3. Mi Composition Scale ақлли тарозилари. Бир вақтнинг ўзида организмингизнинг 10 кўрсаткичини ўлчаб, аниқлаштириб беролади: тана оғирлиги индекси, мушак ва ёғ массалари мутаносиблиги/тафовути ва ҳ.к.
4. Mi Bedside Lamp ақлли тунчироқлари. Бу қурилма ҳаракат датчиги билан жиҳозланган. 7 метр радиусда бирор киши пайдо бўлса, дарҳол ёқилади.
5. Amazfit Pace смарт соатлари. Одимларни ўлчайдиган ҳисоблагич, пульс ўлчагич, GPS навигатор ва мусиқа тинглаш имконияти туфайли Сиз машғулот ёки шунчаки сайр вақтида ўзингиз билан плеер ва смартфон олиб юришингиз шарт эмас.
Барча совғалар иккитадан, демак, 10 та совғадан бирини ютиб олишингиз имконияти бор!
Ғолибларни Random.org. рақамларни тасодифий аниқлаш тизими орқали топамиз. Ўйин якунлари ва ғолиблар рўйхати Elmakon дўконининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Mi аксессуарларидан умумий ҳисобда 1 миллион сўмдан ортиқ суммага харид қилсангиз, Сиз суперсовға – Mi Electric Scooter" электрсамокати ўйналадиган ўйинга қўшиласиз
Батафсил маълумотларни Mi Uzbekistan социал тармоқларидаги сахифаларидан:
Facebook: fb.com/miuzbekistan
Instagram: @uzbekistan_mi
ёки Elmakon саҳифаларидан:
Facebook: fb.com/elmakon
Instagram: @elmakonuz
ёки 203-1-203 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин
Elmakon дўконлари манзиллари:
1) Себзор кўчаси, 8.
2) Т. Шевченко кўчаси, 21.
3) Mega Planet савдо маркази, Аҳмад Дониш кўчаси, 2Б.
4) Кичик Ҳалқа йўли, 59 (Флешка савдо маркази).
Иш вақти: 10.00 дан 22.00 гача
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:55 / 28.03.2024
2,78 сонияда 100 км тезлик, кутилганидан арзон нарх: Xiaomi илк электромобилини тақдим этди
23:31 / 16.01.2024
Xiaomi компанияси Redmi Note 13 смартфонлар сериясини тақдим этди
22:53 / 28.12.2023