Жамият | 09:55 / 18.04.2018
6576
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган ўғри яна ўғрилик қилиб қўлга тушди

Илюстратив фото/ depositphotos

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 16 апрель куни соат 09.20ларда, номаълум шахс “Аҳиллик” маҳалласида жойлашган “Янги” деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўкони олдида хусусий тадбиркор, 1985 й.т. Ч.Э. томонидан қаровсиз қолдирилган, умумий қиймати 1 млн 900 минг сўм бўлган кийим-кечакларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон шаҳри 4-даҳада яшовчи, муқаддам судланган, 1973 й.т. Э.Л. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид