Жаҳон | 22:40 / 20.04.2018
8330
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ереванда намойишлар давом этмоқда

Арманистонда намойишларнинг еттинчи куни давом этмоқда. Намойишчилар собиқ президент, мамлакатни 10 йил бошқарган Серж Саргсян лавозимдан кетишдан олдин республикани парламентар бошқарув тизимига ўтказиб, энди бош вазир бўлиб олганидан норози ва у ўз ўрнини тарк этишини талаб этишмоқда. Мухолифат Саргсянни узурпаторликда айбламоқда ва мамлакатда «Бахмал инқилоби» эълон қилган.

13 апрель кунидан буён Ереванда давом этаётган намойишлар 16-17 апрель кунларидан кучайди. Шу кунларда Саргсян номзоди бош вазирлик учун илгари сурилди ва парламент уни бош вазир этиб сайлади.

Айни вақтга келиб полиция билан тўқнашувлардан кейин қўлга олинган намойишчилар сони 200 нафардан ошган.

Кўчаларга асосан ёшлар чиқмоқда, пойтахтдаги университетлар ва институтларга талабалар боришмаяпти.

Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян
Фото: ТАСС, Артем Геодакян

Мавзуга оид