Судан ТИВ раҳбари дипломатлар маошсиз ишлаётганини айтгач, ишдан ҳайдалди
Судан президенти Умал ал-Башир Иброҳим Ғандурни ташқи ишлар вазири лавозимидан четлаштирди. Бу ТИВ раҳбари парламентда хориждаги суданлик дипломатларга бир неча ой давомида маош тўланмаётгани ҳақида маълум қилганидан бир кун ўтиб рўй берди, деб хабар қилмоқда Sudan Tribune портали.
"Республика президенти Умар ал-Башир пайшанба куни фармонни имзолади. Унга кўра, Иброҳим Ғандур ташқи ишлар вазирлигидаги ўз лавозимидан озод этилмоқда", - дея президент фармонидан иқтибос келтирган SUNA агентлиги.
Порталнинг таъкидлашича, бундай қарор вазир чоршанба куни парламентарийлар олдида чиқиш қилиб, суданлик дипломатлар етти ойдан бери маош олмаганини маълум қилганидан сўнг қабул қилинди. Шунингдек, унинг хабар беришича, пул йўқлиги туфайли Судан ТИВ мамлакатнинг бир нечта дипломатик миссияси учун ижара тўловини ҳам амалга ошира олмаяпти. Вазирнинг маълум қилишича, “баъзилар дипломатлар, миссия аъзолари ва ижара тўлови биринчи даражали вазифа эмас, деб ҳисоблашмоқда”.
Мавзуга оид
18:02 / 27.09.2024
“Ердаги жаҳаннамга ўхшайди”. Суданнинг Тавила шаҳрида кунига ўнлаб болалар очликдан ўлмоқда
10:30 / 20.09.2024
Ўзбекистон ва Британия бўлажак дипломатларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин
10:50 / 15.08.2024
Швейцарияда Суданда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар бошланди
18:03 / 10.08.2024