Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: нефть нархлари сунъий оширилган
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, нефть нархи сунъий равишда оширилган.
«Афтидан, ОПЕК яна эски қилиғини бошлади. Ҳамма жойда рекорд миқдорда нефть, жумладан денгиздаги юкланган кемалар билан. Нефтга нархлар сунъий равишда оширилган! Бунда яхши ҳеч нарса йўқ ва буни қабул қилиб ҳам бўлмайди!», - дея ёзган Трамп твиттердаги ўз саҳифасида.
Жаҳондаги нефть нархлари 2014 йил рекордлари янгиланганидан сўнг пасайиб бормоқда.
Brent маркали нефтга июнь фьючерслари қиймати 0,26 фоизга, бир баррель учун 73,59 долларга тушди, WTI маркали нефтнинг май фьючерслари – 0,31 фоизга, бир баррель учун 68,08 долларгача. Brent бу ҳафтада 74 долларлик кўрсаткичдан ўтди, WTI – бир баррель учун 69 доллар, ҳар икки кўрсаткич ҳам 2014 йилнинг ноябрь-декабридан бери максимал саналади.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026