Ўзбекистон | 20:40 / 20.04.2018
26014
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Sputnik

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.

Президентлар пойтахтдаги Махтумқули кўчасига бориб, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

Мавзуга оид