Ўзбекистон | 15:11 / 20.04.2018
4577
2 дақиқада ўқилади

“Ўзэкспомарказ”да қишлоқ хўжалиги ускуналари ва техникаси бўйича бирданига иккита кўргазма бўлиб ўтади

Фото: uzexpocentre.uz

“Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компаниясининг марказий павильонлари ва очиқ майдонларда жорий йилнинг 30 майидан 2 июнигача XIII «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» Республика қишлоқ хўжалиги учун замонавий ускуналар ва технологиялар халқаро ихтисослаштирилган кўргазма ярмаркаси ва VII қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмаси «Uzbekistan Agromash Expo–2018» бўлиб ўтади.

«Uzbekistan Agrotech Expo–2018» ва «Uzbekistan Agromash Expo–2018» кўргазмалари қуйидаги мавзулардаги бўлимларни ўз ичига олади: мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаб чиқариш, музлатиш ва совитиш ускуналари, мева ва сабзавотларни қуритиш ускуналари, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиялари, боғдорчилик технология ва ускуналари, иссиқхона комплекслари, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий дори воситалари, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш технология ва ускуналари, гўшт ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари, ветеринария, сут соғиш ускуналари ва майдонлари, фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги техникаси, пахтачилик техникаси, пахта терувчи машиналари, боғдорчилик техникаси ва тракторлари ва бошқалар.

Қўшимча маълумотларни (998 71) 238 56 11, (998 90) 168 16 00 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид