Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Хитойга ташриф буюради
2018 йилнинг 23-25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг 23-24 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026