Спорт | 18:39 / 21.04.2018
4654
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда ёзги Олимпиада ўтказилиши мумкин

Фото: Getty Images

Ҳиндистон олимпия ассоциацияси раҳбари Нариндер Батранинг маълум қилишича, мамлакатда 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун мурожаат юбориш ниятида.

«Биз 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари, 2030 йилги Осиё ўйинлари ва 2032 йилги Олимпия ўйинларини ўтказишга мурожаат юбориш ниятидамиз. Биз мурожаатларимиз ютиб чиқиши ёки чиқмаслигини билмаймиз, бироқ йирик мусобақаларга алоқадор бўлишни хоҳлаймиз», - дея Батранинг сўзларини келтиради Inside The Games.

Шу билан бирга, 2032 йилги Ўйинлар айнан қайси шаҳарда ўтказилиши мўлжалланаётгани номаълум.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ҳиндистон Олимпиадани қабул қилиш ниятида эканини эшитган Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах бундан ҳайратга тушган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат Ўйинларни ўтказиш учун юқори салоҳиятига эга, бироқ Ҳиндистоннинг мусобақаларни ўтказиш истиқболлари ҳақида гапиришга ҳали эрта, сабаби Олимпиада-2032га мурожаатлар юбориш ҳозирча очиқ эмас.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид