Қариндоши машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учраган ва воқеа жойидан қочиб кетган шахс ушланди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 17 апрель куни Сижжак маҳалласида яшовчи, 1985 й.т. Б.Н. ИИБга мурожаат қилиб, у шу куни соат 10.00ларда, ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини Сижжак маҳалласи Наволисой кўчасидан бетон тўсиққа урилган ҳолда топганлигини маълум қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 17 апрелга ўтар кечаси Б.Н.нинг қариндоши, Сижжак маҳалласи М.Бобоев кўчасида яшовчи, 1998 й.т. Н.А. унинг уйи олдида жойлашган гаражидан Б.Н.га тегишли “Матиз” русумли автомашинасини ҳайдаб қочиб, Сижжак маҳалласи Наволисой кўчасида бетон тўсиққа уриб, автомашинани шу ерда ташлаб, ўзи воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида Н.А. ушланган.
Мавзуга оид
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
13:07 / 05.09.2024
Бўстонлиқда очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди
10:30 / 29.08.2024
Бўстонлиқда ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда ёнғин содир бўлди
13:35 / 26.08.2024