Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия органларига ишга қабул қилиш тўғрисида 3000дан ортиқ мурожаат келиб тушди
Адлия вазирлиги тизимидаги вакант ўринлар ҳақидаги эълон берилган вақтдан бошлаб ишга қабул қилиш тўғрисида 3000дан ортиқ ариза келиб тушган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати тақдим этган маълумотда айтилади. Жумладан, мазкур маълумотда шундай дейилади:
“Биз шунча одамларнинг ўз карьераси ва ҳаётини адлия органлари билан боғламоқчи эканлиги, бизнинг жамоамизга қўшилмоқчи эканлигидан хурсандмиз.
Бу нарса адлия органларининг иш берувчи сифатидаги жозибадорлиги ва обрўси ошиб бораётганлигидан далолат беради.
Шахсий маълумотлар (таълим, иш фаолияти ва ҳ.к. ) синчиклаб ўрганилгандан сўнг махсус комиссия уларнинг касбий билимларини билиш мақсадида суҳбатдан ўтказади.
Агар кимдир комиссия хулосасидан норози бўлса, адлия органларининг “Ишонч телефони” ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат қилиши мумкин”.
Маълумотларга кўра, ҳужжатлар жорий йилнинг 1 май кунига қадар қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
10:20 / 08.07.2026
Паст хавф тоифасидаги нодавлат таълим муассасалари текширилмайди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026