Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 майдан таълим муассасалари ҳудудидаги НМТМ билан лицензияни узайтириш учун янги ижара шартномасини тузиш ман этилади
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Қаҳрамон Акмалов бошчилигида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мактабгача таълим вазири А.Шин, халқ таълим вазири У.Иноятов, иқтисодиёт вазири Б.Хўжаев ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари иштирок этишди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Иштирокчилар томонидан давлат таълим муассасалари ҳудудида шартнома асосида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини тартибга солиш борасидаги масала муҳокама этилди.
Мактабгача таълим вазирлигининг давлат таълим муассасаларининг фойдаланилмай турган бўш майдонлари нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ижарага берилганлиги тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Муҳокамалар асносида, 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб эҳтиёжи юқори бўлган давлат таълим муассасалари ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан лицензия амал қилиш муддатини узайтириш учун янги ижара шартномасини тузиш қатъиян ман этилиши белгиланди.
Бугунга қадар давлат таълим муассасалари ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари лицензиясининг амал қилиш муддати доирасида ижара шартномаси асосида ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳамда лицензиясининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой аввал давлат таълим муассаса раҳбари нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари номига билдирги юбориши лозимлиги алоҳида белгиланди.
Шунингдек, лицензиясининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат таълим муассасалари ҳудудида фаолиятини давом эттираётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари ёки бошқа тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарлик тортилиши ҳам кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
11:59 / 04.06.2026
“Таълимга ташхис қўядиган одам йўқ” – Абдураҳмон Ташанов
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026