Жамият | 21:18 / 23.04.2018
47411
1 дақиқада ўқилади

Факультет декани пора билан қўлга тушди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси   факультети декани Ҳ. А. пора олаётган пайтда қўлга тушди. Бу ҳақда Kun.uz​ ахборот манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, университет Ўзбек филологияси факультети декани Ҳ. А.​ бошқа факультетга талаба «олиб кириш»ни ваъда бериб, 200 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга тушган. Аниқланишича, воқеа 19 апрел куни юз берган. Айни пайтда Ҳ. А.га нисбатан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал, айни шу олий таълим муассасасида Рус филологияси  факультети кафедра мудири сифатида ишлаган Роза Мамбетова ҳам пора билан қўлга олиниб, педагогик ишлардан четлаштирилганди.

Мавзуга оид