Жамият | 21:56
1029
1 дақиқада ўқилади

Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”нинг лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорга янги ташкил этилаётган дорихона учун лицензияни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб 6 млн сўм пул сўраган.

Фото: ИИБ

Янги дорихона филиалини очиш мақсадида Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган тадбиркор лицензия олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасига мурожаат қилган. Бироқ лицензиялаш жараёнида ушбу марказ ходими ундан пул талаб қилган.

Аниқланишича, Марказнинг лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорга янги ташкил этилаётган дорихона учун лицензияни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб 6 млн сўм пул сўраган.

У талаб қилинган пулнинг 4 млн сўмини олган, бироқ қолган 2 млн сўмни ололмагач, тадбиркорнинг лицензия олиш бўйича юборилган сўровномасига рад жавобини берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ҳамда 25, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид