Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 давлатлари Россия билан мулоқотга ҳамиша тайёр – Давлат департаменти
Фото: AP /J. Scott Applewhite
АҚШ Давлат департаменти вакилининг маълум қилишича, G7 мамлакатлари Россия билан мулоқот учун очиқликни сақлаб қоляпти. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, G7 шунингдек Россияга «душманлик кайфиятидаги ҳаракатлар» ва бошқа давлатларни «беқарорлаштириш» бўйича уринишлар учун мажбурият юклайди.
Шунингдек унинг таъкидлашича, «Катта еттилик» давлатлари ТИВ раҳбарлари «Россиянинг салбий хатти-ҳаракатига қаршилик кўрсатишда» бирдамлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада Ташқи ишлар вазирлиги G7 давлатлари Россияга нисбатан санкция сиёсатини давом эттириши ҳақида маълум қилганди. Бу унинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари туфайли юз беради.
Мавзуга оид
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026