«Канада ташқи ишлар вазири Христя Фриланд ва G7 ТИВ раҳбарлари ҳудудий суверенитетга доир қоидаларга асосланган халқаро тартибга умумий ҳурматни яна бир бора тасдиқлашди. Россияга унинг Украинадаги қабул қилиб бўлмас хатти-ҳаракатлари туфайли жорий этилган санкциялар давом эттирилади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 давлатлари Россияни Скрипаль иши бўйича саволларга “дарҳол” жавоб қайтаришга чақирганди.











