Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғарб давлатларининг Сурияга зарбаси КҚТТ суриштирувига халақит бериш эди – Лавров
Фото: AFP /YURI KADOBNOV
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, ғарб давлатларининг Сурияга ҳужуми Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) экспертлари ишига халақит беришга йўналтирилган эди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Шарқий Ғута экстремистлардан озод этилгач, Сурия ҳудудида «террорчилик қолдиқлари билан курашда» туб бурилиш амалга ошиши лозим эди.
«Сочидаги Сурия миллий мулоқот конгресси қарорларига мувофиқ конституциявий комиссия иши энг яқин вақт ичида бошланиши бўйича реал имкониятлар пайдо бўлганида, кимёвий қуролдан фойдаланганлик баҳонаси билан фитна амалга оширилди. КҚТТ экспертлари воқеа жойига етиб келиши кутиб ўтирилмасдан, бу саҳналаштирилган спекталь бўлганига оид кўплаб далиллар фонида зарбалар берилди», - дея маълум қилди Лавров.
Унинг қўшимча қилишича, мустақил кузатувчиларга бу ҳаракатлар мақсади «Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот инспекторлари йўналиши бўйича суриштирувга халақит беришга бўлган уриниш» экани тушунарлидир.
Мавзуга оид
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026