Қримда яшовчилар Киевдаги ЕЧЛ финалига киритилмайди
Қримда истиқомат қилувчилар Киевда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Чемпионлар лигаси финалига Россия паспортлари билан кира олмайди. Бу ҳақда «Известия» газетаси мамлакат дипломатик доираларидаги икки манбага асосан хабар бермоқда.
«Қрим аҳолиси учун ҳеч қандай енгиллик бўлмайди. Украина ярим орол аҳолисига Россия Федерацияси томонидан 2014 йилги ҳодисалардан сўнг берилган ҳужжатларни тан олмайди. Демак, ҳужжатлар ҳақиқий эмас ва улар билан Украина ҳудудига кириш имконсиз. Футбол мусобақаси финали учун ҳам бу борада қандайдир енгиллик яратилмайди», - дея маълум қилган газета суҳбатдошларидан бири.
Чемпионлар лигаси финали Киевда 26 май куни бўлиб ўтади. Мусобақада ғолиблик учун Мюнхеннинг «Бавария»си, Мадриднинг «Реал»и, Римнинг «Рома»си ва «Ливерпуль» футбол клуби даъвогарлик қиляпти.
Мавзуга оид
22:45 / 09.10.2024
«Цистерналар портлашни бошлайди». Қримдаги йирик нефт базасида бошланган ёнғинни 3 кундан бери ўчириб бўлмаяпти
09:10 / 09.10.2024
Киев ноябрда тинчлик саммити ўтказиш режасидан воз кечди
09:40 / 08.10.2024
Киев РФ ҳарбий кемаси ишдан чиқарилганини эълон қилди
11:30 / 05.10.2024