Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий суд вафот этган фуқаронинг ҳуқуқини тиклади
Рустам Абдуллаев Қашқадарё вилоят маъмурий судига шикоят ариза билан мурожаат қилиб, Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга зид, деб топишни сўраган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суд мажлисида Р. Абдуллаев Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари марҳум акаси Ш. Абдуллаев яшаган Қарши шаҳар “Беглар” МФЙ Муқимий кўчаси 17-уйда электр ҳисоблагичининг муҳри йўқ деб, 2010 йил 1 декабрь ва 2014 йил 19 январь кунлари далолатнома тузиб жами 1.383.143 сўм қарздорлик ҳисоблангани, акаси 2014 йилда вафот этган бўлса-да, корхона томонидан қарздорлик талаб қилиниб келинаётганини билдирди.
Суд ишда иштирок этаётган тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатлари билан батафсил танишиб чиқди. Аниқланишича, Ш. Абдуллаев 2014 йил 2 ноябрда вафот этган. Бундан ташқари шаҳар электр таъминоти корхонаси далолатномаларига Ш. Абдуллаев томонидан имзо қўйилмаган.
Бундай вазиятда Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари Х. Кенжаев, С. Қорақулов ва Б. Халиловлар номидан 2010 йил 1 декабрдаги “03 КШ 005613” сонли ва 2014 йил 19 январдаги “10207-000672” сонли далолатномалар ноқонуний тузилган ҳисобланади.
Суд ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, Қарши шаҳар электр таъминот корхонасининг далолатнома тузишдан иборат хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни ва мансабдор шахснинг зиммасига ушбу далолатномаларга асосан ҳисобланган жами 1.383.143 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқариш мажбурияти юклашни лозим топди.
Суд аризачининг шикоят-аризаси қаноатлантирилганлиги муносабати билан мансабдор шахс - Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғидан 172.241 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди.
Мавзуга оид
10:41 / 11.09.2025
Ҳуқуқий тарғибот соҳага масъул давлат органи томонидан амалга оширилади
14:15 / 05.03.2025
Товарлар, хизматлар ва ишларга эксклюзив ҳуқуқлар кимларга берилади?
16:21 / 30.01.2025
Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади
16:11 / 30.01.2025