08:40 / 23.04.2018
3549

Парагвайда ҳукмрон партия вакили президентга айланди

Фото: AFP

"Колорадо" ҳукмрон ўнг партиясидан номзод Марио Абдо Бенитес Парагвайнинг янги президентига айланди. Бу ҳақда мамлакат олий сайлов суди раҳбари Хайме Бестар хабар қилган.

"Жаноб Марио Абдо Бенитес республика президентига айланади", - дея Бестарнинг баёнотини келтиради ABC портали. Унинг таъкидлашича, бундай натижалар аниқ. Абдо бюллетенларнинг 96,6 фоизи қайта ишлангач, қарийб 46,6 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди.

Абдо – Парагвайнинг сўнгги диктатори, бу мамлакатни 1954-1989 йилларда бошқарган Альфредо Стесснер котибининг ўғли. Янги президент 2018 йилнинг августида лавозимига киришади. Абдо 2015-2016 йилларда Парагвай сенати раҳбари сифатида ҳам ишлаган.

 

Top