17:34 / 23.04.2018
10156

Ravon Қозоғистонда етакчи бешталик қаторидан жой олди

Фото: avtogermes.ru

Қозоғистонда автомобиллар ишлаб чиқариш икки баробар ўсди. Бу ҳақда “Қозоғистон автомобиль тармоғи корхоналари иттифоқи” директорлар кенгаши раиси Олег Алферов соҳага бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида автомобилларни локал йиғиш ҳажми икки баробар ортиб, ушбу мамлакат автосаноатининг ўз ички бозоридаги улуши 46 фоизгача ортди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
 
Эътиборлиси, маҳаллий йиғилган энг етакчи бешта бренд қаторидан Ўзбекистоннинг “Ravon” маркаси ҳам жой олди. Ўз навбатида, мазкур рўйхатга “Lada”, “Hyundai”, “KIA” ва “JAC” брендлари ҳам киритилди. 

Умуман олганда, ҳисобот даврида ушбу давлатда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар ва тиркамалар билан биргаликда 6 857 дона транспорт воситаси ишлаб чиқарилган.

 

Top