Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТАПҲ лойиҳасида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон раҳбари билан музокаралардан кейин ОАВ вакиллари билан учрашув чоғида Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) трансмиллий газ қувури лойиҳасида иштирок этишини тасдиқлаб, бу лойиҳа Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш омили экани ҳақида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлганини, иккала томоннинг муҳокама қилмаган масалалари қолмаганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
«Ўзбекистон ТАПҲ лойиҳасида иштирок этади... Биз бу лойиҳада туркман дўстларимиз билан биргаликда туташув нуқтасини топамиз.
Бу ростдан ҳам умумий лойиҳа. ТАПҲ, бу — Афғонистонда амалга оширишни хоҳлаган тинчлик ва барқарорликни таъминлайдиган жиддий лойиҳа», деган Ўзбекистон раҳбари.
Бунинг учун алоҳида комиссия тузилади ва ушбу комиссия Ашхободга бориб, Ўзбекистон қайси нуқталарда ТАПҲ лойиҳасида иштирок этиши мумкинлигини ўрганади.
ТАПҲ газ қувурининг умумий узунлиги 1814 километрга яқин бўлиб, Туркманистоннинг йирик Галкиниш газ конидан бошланади. Лойиҳага кўра бу нуқтани Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктига улаш кўзда тутилган. Лойиҳанинг Туркманистондаги қисмида қувур узунлиги 214 километрни ташкил қилади (773 километр - Афғонистон, 827 километр - Покистон ҳудудида). 2015 йилнинг декабрида Туркманистонда қурилиш ишлари бошланганди, бу босқични 2019 йилнинг декабрига қадар якунлаш режалаштирилган.
Газ қувури йилига 33 миллиард куб метр табиий газ ўтказиш қувватига эга бўлади.
Экспертларнинг баҳолашича, бу лойиҳанинг амалга оширилиши Туркманистонга газ экспорт қилишда янги имкониятларни очади, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон эса ёқилғи ресурслари учун ўсиб бораётган талабларини қондириши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026