Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Maxтумқули ҳайкали пойига гуллар қўйди
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Maxтумқули кўчасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоирининг номи берилган эди. Бу ерда сўлим хиёбон барпо этилиб, атрофи янада обод қилинди. Кўча бошида Maxтумқулига монумент ўрнатилди.
Давлат раҳбарлари мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйди.
Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Яхлит ансамблга айланган бу маскан Гурбангули Бердимуҳамедовда катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
16:34 / 11.10.2024
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди
12:12 / 28.08.2024
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
14:41 / 13.08.2024
Гурбангули Бердимуҳамедов таътил кунларида спорт машинасини синовдан ўтказди
06:15 / 20.08.2023