08:23 / 24.04.2018
2972

Facebook “аксилтеррорчилик гуруҳи” штатини 200 кишига етказди

Фото: Facebook / Nasir Kachroo

Facebook компанияси ижтимоий тармоқда террорчилик фаолиятига алоқадор маълумот жойлаштирилиши билан курашувчи ходимлари сонини 150дан 200 кишига қадар оширди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ИШИД ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳлари тарафдорларига тегишли бўлган тахминан 1,9 млн пост аниқланди. Бу ҳақда компания ўз сайтида хабар берган.

"Зарарли контентни аниқлаш технологияси ушбу соҳада ривожланишга эришишда муҳим роль ўйнайди, шунинг учун бизнинг аксилтеррорчилик жамоамиз 150 кишидан 200 кишига қадар оширилди. Бу жамоа сони ҳали яна ортади", - дея аниқлик киритди Facebook.

"Биринчи чоракда биз ИШИД ва “Ал-Қоида”га тегишли тахминан 1,9 млн постга нисбатан тегишли ҳаракатни амалга оширдик. Бу аввалги чоракдан икки баробар кўп", - дея қўшимча қилиб ўтишган компаниядан. У ердан аниқлик киритишларича, ўзлари учун терроризм тушунчасини шакллантириб олишган: "Оддий фуқаролар, ҳукумат тузилмалари ёки халқаро ташкилотни сиёсий, диний ёки мафкуравий ғоя учун қўрқитиш мақсадида жисмоний шахслар ёхуд мулкка нисбатан атайин зўравонлик актига жалб этилган исталган нодавлат ташкилот". 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cambridge Analytica’га маълумотларни тақдим этган Global Science Research фирмаси асосчиларидан бири Александр Коган аввал бундай амалиёт оддий нарса сифатида кўрилгани ҳақида маълум қилганди

 

Top